“Светафорнинг қизил чироғида ўнг тараф йўлга бурилиш” қоидаси бошқа автомобиллар ва йўловчиларга йўл берган тарзда, тақиқланган чироқ ёқиқ турган ҳолатда ўнг тарафга бурилиш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизматидан хабар беришларича, ҳозирча синов тизимида йўлга қўйилган бу ҳаракат яқинда Тошкент шаҳрида ҳам амал қилиши мумкин.
“Светофорнинг қизил чироғида ўнг тараф йўлга бурилиш” қоидаси бошқа автомобиллар ва йўловчиларга йўл берган тарзда, тақиқланган чироқ ёқиқ турган ҳолатда ўнг тарафга бурилиш имконини беради. Дунёнинг кўплаб давлатларида муваффақиятли тарзда фойдаланилувчи бу қоида тирбандликлар юзага келишининг олдини олади. Яқинда Ўзбекистон ҳам ана шундай мамлакатлар қаторига киритилиши мумкин.