...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент кўчаларида тирбандликлар кузатилмоқда


16:42, 26.11.2017 Жамият
 5 873

Бу ҳолатнинг олди олинмаса бугуннинг ўзида қатор ЙТҲ содир бўлиш эҳтимоли катта.

Куннинг иккинчи ярмига келиб Тошкент шаҳри кўчаларида тирбандлик кузатилди.
 
Жумладан, Шайхонтоҳур тумани Тинчлик метроси яқинидаги Нурафшон ва Беруний кўчалари туташган йўлда 40 дақиқадан буён тирбандлик ҳосил бўлиб турибди.
 
Чорраҳадаги светофор ишламаётгани, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати ходимлари бўлмаганлиги сабабли ҳайдовчилар ўзбошимчалик билан ҳаракат қилишмоқда.
 
Бу ҳолатнинг олди олинмаса бугуннинг ўзида қатор ЙТҲ содир бўлиш эҳтимоли катта.
 
Шунингдек, Сергели туманидаги Сергели машина бозорига бориш ва қайтиш йўлида ҳам катта тирбандлик кузатилди.
 
Бундан ташқари Абу Сахий ва Ўрикзор бозорларига ҳам бориш ва қайтиш йўлларида жуда катта тирбандлик пайдо бўлган.
 
Бу тирбандликлар бўйича ҳозирча Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати изоҳ бергани йўқ.
 
Тахмин қилиш мумкинки, пойтахтда кучли ёмғир ёғиши ва кучли шамол эсиши оқибатида кўчалардаги светофорлар вақтинча ишдан чиққан бўлиши мумкин.
 
Шу қаторда айтиб ўтиш керакки, Шайхонтоҳур кўчасида жойлашган Навоий кўчаси 30-уй олдидан ўтувчи автомашина йўлида ҳам катта чуқурлик пайдо бўлган.
 
Бир неча автомашина эҳтиёт қисмларига зарар етказаётган бу кўнгилсиз ҳолатга афсуски мутассаддилар панжа орасидан қарашмоқда. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Тирбандлик Тошкент шаҳарИИББ Светофор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар