...
МЕНЮ
ONLINE TV

Светофорсиз чорраҳа... Сергелидаги автоҳалокатда ким айбдор?


11:04, 15.11.2017 Жамият
 6 745

Тўқнашув натижасида Nexia ағдарилиб кетган, Cobalt’га ҳам жиддий техник шикаст етган...

Эрталаб яхши ният билан йўлга чиқар эканмиз, аввало, кишилардаги тонгги кайфият, шошиш, иш-юмушга талпиниш менга ўзгача илҳом беради ва янада ғайрат билан ишхона томон ошиқаман...
 
Тинч юртда яшаётганимдан бахтиёр ҳолатда автомобилим тезлигини ошираман (меъёрида, албатта). Бугун негадир бензин нархи ошганлиги ҳақидаги хаёллар оғуши, АЁҚШдаги турнақатор машиналарни кузатиб кетаётган эдим, йўлдаги автоҳалокатни кўриб “капалагим учиб кетди”!
 
Тўғри, баъзан телевизор, баъзида интернет орқали турли автоҳалакотларни кўрганмиз, лекин бугун ўзим гувоҳ бўлган ҳодиса дилим хира тортишига сабабчи бўлди...
 
Уйлаб қарасам, уйимдан унча узоқ бўлмаган, яъни Сергели туманида маҳаллий аҳоли “Гармония” (Спутник) чорраҳаси деб аталадиган жойда Nexia автомашинаси Cobalt билан тўқнашув натижасида тескари бўлиб қолган. Иккала машинага ҳам жиддий шикаст етганлигини эътиборингизга ҳавола этилаётган фотосуратлар орқали ҳам кўришингиз мумкин.
 
Автомашина топилади, лекин уларнинг ичида бўлган ҳайдовчи ва йўловчининг аҳволи нима бўлди, деган савол мени уйлантириб қўйди.
 
Албатта бундай ҳолатга бефарқ бўлмаган юртдошларимиз томонидан тан жароҳати олган ҳайдовчи ва йўловчиларга биринчи ёрдам кўрсатилган ва уларнинг шифохонага етиб боришлари учун ёрдам кўрсатилган, деган умид билан йўлимда давом этарканман, барчангизни эҳтиёткор бўлишга ва ҳушёрликка чақириб қоламан.
 
Шунинг баробарида биргина светофор ўрнатилишига “панжа орасидан” қараб келаётган мутасаддиларни ҳам ўз вазифаларини мукаммал бажаришлари тарафдориман.
 
Ҳамюртларимизни эса йўлда хоҳ автомобилда, хоҳ пиёда бўлайлик, асосийси, эҳтиёт бўлишга чорлаб қоламан! 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Автоҳалакот Сергели Чорраҳа Светофор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар