...
МЕНЮ
ONLINE TV

22 ёшли йигит ҳарбий хизматга бормаслик учун ўзидан 58 ёш катта аёлга уйланди...


10:43, 15.11.2017 Олам
 6 305

Ҳарбий комиссарининг айтишича, “қуён”нинг отаси ҳарбий бўлимга келиб, ўғлим хизматга боролмайди, чунки унинг рафиқаси 1-гуруҳ ногирони, деб таъкидлаган.

Украинанинг Винница шаҳрида 22 ёшли йигит ўзидан деярли 60 ёш катта аёл билан никоҳдан ўтди. Сабаб...
 
“Тopnews” нашрининг хабарига кўра, никоҳ маросими қисқа муддатга бўлиб ўтган. Украина қонунчилигига кўра, Оила кодексининг 32-моддасига асосан айрим сабабларга кўра йигитларнинг ҳарбий хизматга чақирилиши муддати узайтирилиши ёки умуман қолдирилиши мумкин.
 
Шу сабабли ўзидан 58 ёш катта аёлга уйланган йигит никоҳидаги хотининг 1-гуруҳ ногирони бўлганлиги сабабли ҳарбий хизматга бормаслик йўлида шундай ғайриоддий йўл тутган.
 
Украина мудофаа вазирлиги Винница округи ҳарбий комиссари Александр Данилюкнинг айтишича, “қуён”нинг отаси ҳарбий бўлимга келиб, ўғлим хизматга боролмайди, чунки унинг рафиқаси 1-гуруҳ ногирони, деб таъкидлаган.
 
Комиссарнинг айтишича, куёв ўз рафиқасидан мамнун, фақатгина ота ва ўғил тўй санаси ва тўй ҳақида гапиришни исташмаган. Куёвнинг отаси ҳарбий комиссарга “...Мен бунга изоҳ бермайман. Ёшлар қаерда яшайди, қандай яшайди, бу менга қизиқмас! Балки Америкада яшашлари мумкин” деган.
 
Винницадаги ҳудудий адлия бошқармаси ходимаси Елена Ефименконинг таъкидлашича, Украина фуқароси бўлган йигитлар 27 ёшгача ҳарбий хизматга чақирилишлари мумкин. Агарда бу йигит атай ҳарбий хизматга бормаслик учун турмуш қурган бўлса, унда унинг рафиқаси камида яна беш йил умр кўриши керак. Агарда “келинчак” тасодиф туфайли ёки кекса ёшда бўлгани учун оламдан ўтиб қолса, йигитнинг бу айёрлиги бесамар кетади”.
 
Энди “ёшлар”, яъни янги оиланинг ҳаёти ҳарбий комиссариат “назоратида”. Улар бир оилада эр-хотинлардек яшамаса, нигоҳ “қалбаки” деб топилиб, “қуён” ҳарбий хизматга жалб этилиши мумкин. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Елена Ефименко Ғайриоддий никоҳ Винница Украина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!