...
МЕНЮ
ONLINE TV

Светофорнинг қизил чироғини менсимаётган ҳайдовчилар сони камаймаяпти


10:12, 17.06.2017 Жамият
 3 639

Тошкент шаҳрида жами 2784 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Жорий йилнинг 14 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 1 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 2 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ.
 
Шу куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2784 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан 624 тасини қўпол турдаги, 8 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
 
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан жами 1139 та қоидабузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 647 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 492 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.
Бобур Жалолов

Теглар:Светофор қизил чироғ ҳайдовчи Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар