Конор ва Флойд жанг натижаси қандай бўлишидан қатъи назар, айнан шу миқдордаги мукофот пулини олади.
Маълумотларга кўра, ҳар икки спортчи ҳам бўлажак жангдаги иштироки учун 100 млн доллардан гонорар олади. Конор ва Флойд жанг натижаси қандай бўлишидан қатъи назар, айнан шу миқдордаги мукофот пулини қўлга киритади.
Шунингдек, Флойд Мэйвезер ҳамда Конор МакГрегор жанги ташкилотчилари 630 миллион доллардан ортиқ даромад ишлаб олишади. Бу эса бокс тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади. Маълумот учун, шу кунга қадар энг кўп даромад олган жанг Мэйвезер - Пакьяо тўқнашуви бўлганди. 2015 йилда ўтказилган жанг 500 миллион доллар даромад келтирган.
Қайд этиш керак, ушбу жанг бокс қоидалари асосида ўтказилади ва 12 раунд давом этади. Вазн тоифаси 69,85 кг. Жанг Лас-Вегасдаги T-Mobile Arena'да 26 август куни бўлиб ўтади. Тўқнашувни “Showtime” телеканали намойиш этади.