Унинг ёнида ўз номига расмийлаштирилган ва ўзининг сурати туширилган, лекин бошқа шахснинг анкета маълумотлари кўрсатилган фуқаролик паспорти топилган.
С.М.Абдураҳмоновдан ўзининг номига расмийлаштирилган ва бир дона ўзининг сурати туширилган, лекин бошқа шахснинг анкета маълумотлари кўрсатилган Россия Федерациясининг фуқаролик паспорти расмийлаштириб олинган.
Ушбу фуқаро билан олиб борилган суриштирув жараёнида, ўзининг фотосурати туширилган, лекин бошқа шахснинг анкета маълумотлари киритилган Россия Федерациясининг фуқаролик паспортини Россия Федерациясининг Омск шаҳрида қалбакилаштирганлиги, ушбу паспортдан МДХ давлатларида фойдаланганлиги аниқланган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарида айтилишича, 2017 йилнинг 25 ноябрь куни С.М.Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББга қарашли 1-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиб, ҳозирда уни Қирғизистон Республикасига этап қилиш чоралари кўрилмоқда.