...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнусободда қимор ўйнаганлар қўлга олинди


15:59, 26.11.2017 Жамият
 5 468

Улардан 810 минг сўм миқдордаги пуллар ашёвий далил тариқасида баённома асосида расмийлаштириб олинди.

2017 йилнинг 25 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-антитеррор” тадбири давомида, Юнусобод тумани Ҳасанбой даҳаси Ҳамкаробод маҳалласида жойлашган “Ягона” чойхонаси ичида фуқаро Юлдошбеков Умид Каримович ва Толипов Суннат Фатхуллаевичларнинг қимор ўйнаётганликлари аниқланди.



Улардан 810 минг сўм миқдордаги пуллар ашёвий далил тариқасида баённома асосида расмийлаштириб олинди.  



Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига кўра, ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 191-моддасига (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш) асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Қимор Юнусобод Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар