Қизалоққа Маъсума деб исм беришни режалаштиришаяпти.
Маълумотларга кўра, чақалоқ Тошкентдаги Чилонзор туманида жойлашган 7-туғруқхонада дунёга келган. Гўдакнинг вазни 3 300 грамм, бўйи 51 см. Шифокорлар она ва боланинг саломатлиги аъло даражада, деб баҳолашмоқда.
Янги меҳмонга оила катталари Маъсума, деб исм беришни таклиф қилишаётган экан.
Эслатиб ўтамиз, Қиличбек Мадалиев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда Оҳунжон Мадалиевнинг ўғли.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан хонандани фарзандли бўлгани билан муборакбод этиб, чақалоққа мустаҳкам соғлиқ тилаймиз.