“Apple” компаниясининг раҳбари Тим Кук “ёлғон ахборот”га қарши курашиш кераклигини таъкидлади.
Кук “ёлғон ахборот”лар оқими ўқувчини вақтини ўғирлашдан ҳам кўра унинг миясини “заҳарлаётгани” салбий оқибатларга олиб келишини айтиб ўтди. “Бундай турдаги ахборот яратиб, уни тарқатиш билан шуғулланувчи компаниялар ҳаракатлари ортида катта мақсадларга эришишни ҳам кўзлаб иш тутмоқда”, деб қўшимча қилди у.
“Айни дамда бизнинг тезкор ва равон ёритилган хабарга эҳтиёжимиз бўлиши билан бирга, у аниқ ва ишонарли манбага асосланган бўлишлиги ҳам шарт”, дейди “Apple” компанияси раҳбари.
Гарчи шу хилдаги ахборотлар ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга сабаб бўлаётган бўлса ҳам Тим Кук одамлар “ёлғон ахборот”дан воз кечишига ишонишини айтиб, оптимистик руҳда йиғилишдагилар билан фикрларини ўртоқлашди.