...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди апрелда ҳам байрам қилинадиган кун бўлади. Дам оламизми?


13:08, 07.03.2018 Жамият
 19 122

Тегишли қонун лойиҳаси Парламентнинг қуйи палатаси депутатлари томонидан 6 март куни ўтказилган навбатдаги мажлисда тасдиқланди.

18 апрель уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни бўлади.
 
Тегишли қонун лойиҳаси Парламентнинг қуйи палатаси депутатлари томонидан 6 март куни ўтказилган навбатдаги мажлисда тасдиқланди.
 
“Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлисга Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилди.



Айни пайтда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 157 минг нафардан ортиқ ходим ва хизматчи фаолият кўрсатмоқда. Қонун лойиҳасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилган кун – 18 апрелни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни этиб белгилаш таклиф этилмоқда, дея ёзади “Norma” ахборот-ҳуқуқий портали.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан, 2017 йилдан бошлаб август ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни”деб эълон қилинган эди.
Фирдавс БЕК

Теглар:апрель кун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар