...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда яна бир уюшма тузилди


12:57, 07.03.2018 Жамият
 3 324

Янги уюшманинг бошқарув ходимлари сони 16 нафардан иборат бўлади.

6 март куни Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
 
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистонда “Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмаси тузилади.
 
“Пюре фрут трейд”, “Холис саркор замин”, “ҚУББО мева-сабзавот”, “Сағбон тикувчи элит”, “Сора инвест” лимон етиштирувчи ташкилотлари, “Узоқбой ниҳоллари”, “Қурбонов Иззатилла”, “Абдураҳмон Абдуғаффор давр” фермер хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари, лимон экспорти билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектлар уюшма муассислари ҳисобланади.
 
Ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида уюшмага мустақил аъзо бўлишлари мумкин.
 
Янги уюшманинг бошқарув ходимлари сони 16 нафардан иборат бўлади. Ташкилот Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашади. 
Фирдавс БЕК

Теглар:Шавкат Мирзиёев қарор лимон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар