...
МЕНЮ
ONLINE TV

Емоқнинг қусмоғи бор! 34 одамни лақиллатган фермер давлатни алдай олмади


20:31, 02.03.2018 Жамият
 8 460

Фермер экин қилишдан чарчаганми ёки ернинг хўжасизлигига кўзи етганми, хулласки, пулларни ўйламай-нетмай сарфлаб юборган.

1 март куни Фарғона вилоятининг Қува туманида Гулистон маҳалласида яшовчи Т.Карашов 5,30 гектар ерни қонунга хилоф равишда уй-жой қуриш учун 34 нафар фуқарога 312 миллион сўмга сотиб юборгани аниқланган.
 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида келтирилишича, Т.Карашов мазкур ер унга туман ҳокими томонидан фермер хўжалигида фойдаланиш учун ажратилган 13,26 гектар ернинг бир қисми бўлган.


 
Фермер экин қилишдан чарчаганми ёки ернинг хўжасизлигига кўзи етганми, хулласки, пулларни ўйламай-нетмай сарфлаб юборган.
 
Ҳозирда Т.Карашов қўлга олинган. Унинг устидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирдавс БЕК

Теглар:Фермер ер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар