...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диний экстремизмга оид аудиовизуал материалларни Қорақалпоғистонга олиб кирмоқчи бўлганлар қўлга олинди


10:10, 11.08.2016 Жамият
 3 570

Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади, деганларидек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари назорат тадбирлари давомида диний ақидапарастлик мазмунидаги материалларнинг Қорақалпоғистон ҳудудига киришига чек қўйдилар.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари натижасида 631та ёзма нашрлар, 7та диск, турли ахборот ташувчи қурилмалар, 331та видео ва 1289 та аудио файлларда диний мазмундаги, инсон руҳиятига салбий таъсир этувчи ва бошқа тақиқланган адабиётлар, шунингдек, ақидапарастликни тарғиб қилувчи 12та материалнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Хусусан, “Каракалпакия” темир йўл чегара божхона пости божхоначилари томонидан Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда “Саратов-Тошкент” йўловчи поезди орқали кириб келган йўловчи Г.Бахрамованинг йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 8 ГБ ҳажмга эга флеш картаси божхона кўригидан ўтказилганда, ундаги 179 дона диний мазмундаги аудио файллар ноқонуний равишда олиб киришга уринилгани аён бўлган.
 
“Довут-ота” чегара божхона пости ходимларининг ҳамкорликдаги тадбири давомида қўшни давлат фуқароси М.Убайдуллаевнинг қинғир қилмишлари фош этилди. Унга тегишли қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида, юклар орасидаги уяли алоқа воситасининг қўшимча флешкартаси хотирасида турли диний экстремистик ва террорчиликни тарғиб қилувчи маърузалар, суратлар ва видеороликлар борлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, қонунбузарга суд томонидан 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
 
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ашёвий далил сифатида олинган диний мазмундаги адабиётлар ва дисклар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар бўйича қўмитанинг экспертиза хулосаларига кўра, суд идоралари қарорига асосан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли комиссия иштирокида йўқ қилинган.

Теглар:Экстремизм Давлат божхона қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар