...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат рақами 01 E611VA – Chevrolet Spark ҳайдовчиси унутиб қолдирилган телефонни эгасига қайтарди


18:37, 11.12.2015 Жамият
 4 778

Facebook.com ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Zulfiya Sherboboyeva тармоқ орқали таксида унутиб қолдирган қиймати 1.5 млн сўмлик телефонини қайтарган ҳайдовчига миннатдорчилик билдирди.

Ҳаётимиздаги баъзи икир-чикирлар, муаммолар ва ҳаяжонли дақиқаларни деб қимматли буюмларимизни ёдимиздан чиқариб қолдирган, йўқотган вақтларимиз кўп бўлган. Бироқ ўша буюмларимиздан кўнгил узиш қийин.

Facebook.com ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Zulfiya Sherboboyeva ҳам ўзи билан боғлиқ шундай ҳолатни Потребитель.уз гуруҳига ёзиб қолдирди. Унга кўра эрта тонгда манзилига етиш учун давлат рақами 01 E611VA – Chevrolet Spark автомобилини тўхтатган Зулфия машинада қиймати тахминан 1.5 млн сўм турадиган мобил телефонини унутиб қолдиради. Эртаси куни тонгда Зулфияга ишхонасидаги ҳамкасабаси Ирода қўнғироқ қилиб, кечаги такси ҳайдовчиси билан учрашиб қолгани ва телефон топилганини хабар қилади.

Тармоқ фойдаланувчиси Zulfiya Sherboboyeva юқоридаги воқеани ёзиб қолдирар экан, “Қадрдонларим ўз ишончингизни асранг ва ишончингизни мустаҳкамланг! Орангизда қалби пок, ҳалол, самимий инсонлар кўп. Мана ўша инсон, мабодо кўчада кўриб қолсангиз...”, дея фикрини якунлади ва давлат рақами 01 E611VA – Chevrolet Spark ҳайдовчисига миннатдорчилик рамзи сифатида машинанинг суратини тармоққа жойлаштирди.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Chevrolet Spark Facebook.com Потреби 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Сергей
11:10 12.12.2015

Опажон (Зульфия) Сиз бу билан миннатдорчилик билдирмадингиз.Сиз лицензиясиз таксичилик килаётган спарк хайдовчисини "сотдингиз" P.S "нодон дуст, душмандан баттар" (с) Узбек халк маколи



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар