Гарчи вирусларни тарқатаётганларни топиш эҳтимоли жуда кам бўласа-да, бу каби вирусларнинг Facebook ижтимоий тармоғида тарқалиши катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Ушбу вирус фойдаланувчиларнинг саҳифаларига уларнинг паролларини бузиб кириб, автоматик тарзда фойдаланувчининг барча дўстларига номақбул маънодаги турли мактубларни йўллайди. Хатга жойланган манзил фойдаланувчига келгач, у бу манзилга кириб кўради ва мактубга жойланган вирус ўзининг ғаразли мақсадини амалга оширади.
Ушбу вирус фишинг иловаси орқали ишлайди. Бу илова бирор фойдаланувчининг аккаунт нусхасини яратади ва унга сохта логин ҳамда пароль киритади. Дастурчилар бу борада иш олиб боришмоқда. Гарчи вирусларни тарқатаётганларни топиш эҳтимоли жуда кам бўласа-да, бу каби вирусларнинг Facebook ижтимоий тармоғида тарқалиши катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Facebook.com ижтимоий тармоғига 2013 йил ҳам ана шундай хавфли вирус ҳужум қилганди.