
Бугун боласини кўчага ташлаб кетган бемеҳр она эртага унинг бошига не савдоларни соларкин?
Аниқланишича, болакайни топган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари уни Учтепа туманидаги 3-сонли шаҳар болалар клиник шифохонасига олиб боришган. Шифокорлар гўдакни тиббий кўрикдан ўтказиб, уни икки кун ичида меҳрибонлик уйига юбормоқчи бўлган.
Бир неча соат илгари ҳам болани ким ва нима сабабли ташлаб кетгани номаълум эди. Бироқ, бугун, 19 май куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан пойтахтнинг Учтепа туманидаги уйлардан бирининг йўлагига ташлаб кетилган гўдакнинг ота-онасини топилди. Бу ҳақда ҳам Facebook’нинг “Потребилтель.уз” гуруҳида хабар қилинди.
Гўдакнинг онаси топилгани қувонарли ҳол, албатта. Бироқ унинг ўз боласини ташлаб кетиши сабаблари ноаниқлигича қолмоқда. Бугун боласини ташлаб кетиш йўли билан ундан қутулмоқчи бўлган ота-она режаси иш бермагач, эртага боланинг бошига не кўйларни соларкин? Ким тирноққа зор, кимдир эса... Хулоса ўзингиздан!