...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулбаҳор Эрқулова Мавлуда Асалхўжаеванинг концертида "ўзидан кетиб қолганлар" ҳақида сўз очди


20:01, 25.02.2016 Шоу-бизнес
 11 914

Гулбаҳор Эрқулова: Албатта, концертда мени жудаям ёқтирмайдиганлар ҳам бор эди. Ўзларини кўрмасликка олиб, ўта кибр билан ўтиришарди.

Кўп ҳолларда Facebook.com’даги шахсий саҳифаси орқали ёш санъаткорлар ва ўз номига хос бўлмаган тарзда қўшиқлар куйлаб чиқаётган тажрибали хонандаларни аёвсиз танқид қилиб борадиган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова Мавлуда ва Гули Асалхўжаеваларнинг концерт дастурида меҳмон бўлганини айтиб, концерт ҳақида илиқ фикрларини тармоққа ёзиб қолдирди. Албатта, хонанданинг навбатдаги мулоҳазалари ҳам аччиқ гаплардан ҳоли бўлгани йўқ.

“Мен концертларга жуда кам бораман. Жонли, юрагингни суғуриб олиб ёки сел қиладиган концертлар йўқ бўлганига анча бўлди. Бир-икки чет эл хонандаларининг концертларига бордим. Шунинг учун қайси давлатга борсам, ўзим ёқтирган санъаткорларнинг концертига тўғри келиб қолса, бу “шанс”ни қўлдан чиқармайман. Театрга қўлдан келганча, албатта кираман.

Менга концерт ёқди. Ўртада вақт ўтказиб қўйганигами фонограмма бўлса ҳам таъсирли, чиройли бўлди. Кўп қадрдонларни кўрдим. Машҳур актрисаларимиз, хонандаларимизни кўриб хурсанд бўлдим.

Албатта, мени ёқтирмайдиганлар ҳам бор эди. Ўзларини кўрмасликка олиб, ўта кибр билан ўтиришарди. Буни халқимиз сезибди, қўнғироқлар қилишди. Нима дейишга ҳам ҳайрон бўлиб, кўрмай қолишгандир, деб қўя қолдим. Анча ўзларидан кетиб қолишибди, ман, ман, ман деган фикрга келишибди.

Энди Мавлудага келсак, менга биринчи қўшиғи жуда таъсир қилди. Учта қўшиғини эшитиб хурсанд бўлдим. Биринчиси мухлисларга бағишланган экан. Иккинчиси ота-онасига ва учинчи қўшиқни опа-сингиллар жуда чиройли ижро этишди. Мавлудага меҳрим ошди, жиддий маъноли қўшиқлар айтганига...”

Маълумот учун, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова Мавлуда Асалхўжаеванинг концертига 21 февраль куни ташриф буюрган эди. Шу куни Эрқулованинг атрофида Ўзбекистон халқ артистлари Насиба Абдуллаева Мирза Азизов, Муқаддас Холиқова, Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева, Зуҳра Ашурова, Тожибар Азизова, Сардор Раҳимхон, Илҳом Фармонов, Гулбаҳор Сулаймоновалар ўтиришган эди.

Теглар:Гулбаҳор Эрқулова Мавлуда Асалхўжаева Концерт Facebook.com 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

аноним
10:21 23.03.2016

Концертлар, турли тадбирлар тинч юртга ярашади, юртимизга кўз тегмасин, хар доим тинчлик бўлсин. Мен Г.Эрқуловани ўзига беш кетмадим, хизмат кўрсатган артист даражасидаги инсон хаммани ёмонласа - бу нима деган гап, гулсанамни хуштаги, эстрада хонандалари ҳақидаги гапларини қўйиб турайлик, оламдан ўтганига неча йил бўлиб кетган хонандани бутун бир интервюда гапиришлик бу пасткашлик, мен Қодиржоновани мухлиси эмасман, лекин Саййодга берган интервюларини эшитиб хайрон қолдим бу аёлга, ижодини хурмат қилардим, қайдаги экстрасенс айтди, таксидаги аёл айтди, мендан кечирим сўрамай ўлди- бу гапларни нима кераги бориди. У ишлар ўтиб кетди, ёмонлик қилган бўлса қабрга кирган пайтидаёқ жавоб бергандир кенг оммага ошкор қилиб нима қилади, ундан ташқари опа Аллоҳданам юқори турадиларми, бандасини Аллоҳ кечирадию опа бутун давлатга жар соляптилар кечирмиман дедим деб, гапни қисқаси ёқмаса тв ям кўрмасинлар, концертларгаям бормасин, чунки опага тескари қараб ўтирганларгаям "ширин-ширин" гапларидан қилганда. Санъат ахли бошқаларни кўз олдида астар аврасини йиртиб турса, оддий халқ уларни хурмат қиладими, шундоғам доим норозиликлар остида юришса.


Elyor
16:00 08.03.2016

Gulsanam Mamazoitova tugri qiladida. yozgan 4 qatorli sheri shu mavzugada...


Elyor
15:59 08.03.2016

Gulsanam Mamazoitova tugri qiladida. yozgan 4 qatorli sheri shu mavzugada...


Шавкат
20:20 25.02.2016

Концерт фонограммада утди.Кизик, мухлислар жонли ихро билан фонограммани фаркига боришмайдими?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!