...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди Қозоғистонда ҳам McDonald's ресторани очилади


19:06, 25.02.2016 Олам
 2 656

АҚШ аҳолисининг 70 фоизи McDonald's'нинг "Fasd food"лари сабаб ортиқча вазндан азият чекмоқда.

Яқин икки-уч йил ичида Қозоғистоннинг бир қанча шаҳарларида McDonald's нинг 15 та ресторани очилади. Бу ҳақда қозоғистонлик тадбиркор Қайрат Боранбаевнинг сўзларига асосланиб, Интерфакс хабар берди.

Бизнесменнинг айтишича, 200 киши учун мўлжалланган биринчи ресторан жорий йилнинг 8 март куни Остона шаҳрида очилади. Остонадаги биринчи McDonald's ресторанига киритилган инвестиция миқдори 3,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Иккинчи ресторан 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида Олма-отада очилиши режалаштирилмоқда. “Ресторанлар учун асосий маҳсулотларни Россия компаниялари етказиб беради. Россияда барча зарур маҳсулотлар маҳаллийлаштрилган ва баъзи маҳсулотлар Европадан келтирилади. McDonald's ресторанлар тармоғининг истиқболига қараб, келажакда барча керакли маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқаришни кўриб чиқамиз” – дейди Боранбаев.

Маълумот ўрнида, McDonald's “Fast food” ресторанлар тармоғи бўлиб, 119 та давлатда 36 мингдан ортиқ умумий овқатланиш шохобчаларини бирлаштиради. Тармоқ кунига 70 миллионга яқин мижозга хизмат кўрсатади. McDonald's’га 1940 йил АҚШда Ричард ва Морис Макдональд томонидан асос солинган.

“Listovative.com” сайтининг маълумот беришича, McDonald's ресторанларида сотиладиган тез тайёрланадиган таомлар (fast food) таъмини яхшилаш учун бир вақтнинг ўзида ҳам шакар, ҳам туз қўшилади. Бу эса қандли диабет ва юқори қон босимига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, McDonald's “fast food”ларини истеъмол қилиш ортиқча вазн тўпланишига ҳам олиб келиши олимлар томонидан исботланган. Шунинг учун ҳам АҚШ аҳолисининг 70 фоизи ортиқча вазндан азият чекмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Fast food Қозоғистон McDonalds 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!