Тахминий маълумотларга кўра, у ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қулаб тушган.
Кеча, 24 февраль куни Непалнинг Tara Air авиакомпаниясига тегишли самолёти мамлакат тоғ зонаси ҳудудидан учиб ўтаётган чоғида ғойиб бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Афсуски, бугун унинг ҳалокатга учрагани ва барча йўловчиларнинг нобуд бўлгани аён бўлди, дея хабар беради “Govoritmoskva.ru” нашри.
Қутқарувчилар Непалнинг ғарбий қисмидаги Мьягди туманида аввал алоқа йўқолган, сўнг ғойиб бўлган самолёт бўлакларини топишган. Та[минларга кўра, об-ҳавонинг ёмонлашиши натижасида ҳалокатга учраган. Самолёт бўлаклари ва “қора қути”сини 90 кун давомида ўрганиб чиқилгач, унинг қай тарзда ҳалокатга учрагани ҳақида аниқ фикрни айтиш мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, самолёт кеча, парвоздан 10 дақиқа ўтиб ғойиб бўлган. Унинг бортида 21 нафар йўловчи ва 6 нафар эпипаж аъзолари бор эди. Йўловчиларнинг икки нафари Қувайт ҳамда Хитой Халқ Республикаси фуқаролари бўлишган.

Умида Якубова