...
МЕНЮ
ONLINE TV

Facebook 150 минг евро жарима тўлайди?


12:12, 11.02.2016 Технология
 2 332

Facebook ижтимоий тармоғи раҳбарияти тармоқда ҳатто шахсий аккаунтига эга бўлмаган фойдаланувчиларни ҳам кузатув остига олган.

Айни кунда Facebook.com ижтимоий тармоғи мавжуд тармоқлар орасида энг машҳури саналади, десак маболаға бўлмайди. Ер юзида ижтимоий тармоқдан фойдаланувчиларнинг аксарияти айнан Facebook´ни танлашади. Бироқ шунга қарамай, Facebook билан бир қатор можаролар келиб чиқмоқда. Францияда бу тармоқ 150 минг евро миқдоридаги жаримага тортилиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда “Day.Az” нашри маълумот  беради.

Можароларнинг келиб чиқишига 2 сабаб бор. Биринчиси: фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотнинг АҚШга юборилиши. Иккинчиси: Facebook ижтимоий тармоғи раҳбарияти тармоқда ҳатто шахсий аккаунтига эга бўлмаган фойдаланувчиларни ҳам кузатув остига олган. Бу эса ўз навбатида Франция ахборот технологиялари ва инсон ҳуқуқлари миллий комиссиясининг эътиборини тортди. Ушбу комиссия эса мамлакатда бошқарув соҳасидаги 5-йирик ташкилот саналади.

Айни дамда бахс ва мунозаралар давом этмоқда. Воқеалар ривожини кузатамиз.
Умида Якубова

Теглар:Facebook.com Жарима 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!