...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мисрда йўловчи поезди ҳалокатга учради: қурбонлар бор


11:58, 11.02.2016 Олам
 2 308

Тахминларга кўра, поездлар цемент блокка урилиб кетган.

Асвандан Қоҳирага   йўл олган йўловчи поездининг издан чиқиб кетиши оқибатида 150 киши жароҳатланди, дея хабар беради "Аль-Баляд" нашри.

Бени-Суэйф чорраҳасидаги темир йўлдан кетаётган икки поезднинг биринчи вагонлари номаълум сабабларга кўра, ўзаро тўқнашиб кетган. Бошқа маълумотларга кўра, поездлар йўлда турган цемент блокка урилгани туфайли ҳалокат содир бўлган. Воқеа жойида фавқулодда вазиятлар, ҳуқуқ тартибот органлари, қутқарув, тез ёрдам хизматлари ишламоқда.

Айтиш лозимки, жароҳатланган 150 нафар йўловчининг аксарият қисми оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, 9 февраль куни Германияда тўқнашиб кетган икки поезд 150 нафар кишининг жароҳатланишига, 9 нафарининг эса ҳалок бўлишига сабаб бўлганди. 
Умида Якубова

Теглар:Поезд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!