...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентнинг Усмон Носир кўчасида ер чўкиши кузатилди


13:47, 18.03.2016 Жамият
 7 048

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу ҳолатни кулгига олиб, “Ўзавтойўл” ўз вазифасини тўғри бажармаган”, – деб танқид қилишмоқда.

Бир неча кундан буён давом этаётган ёғингарчилик кўпгина нуқулайликларга сабаб бўляпти. Бугун Facebook.com ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларидан бири Жанубий вокзал яқинидаги Усмон Носир кўчасидаги ҳолат ҳақида суратлар орқали хабар берди.

Суратдан кўриниб турибдики, Жанубий вокзалдаги “Vega” супермаркетининг рўпарасидаги йўлда кучли ёғингарчилик оқибатида чўкма пайдо бўлиб, йўлнинг асосий қисмига зарар етган. Ернинг чўкиши автомобиллар ҳаракатланишига ноқулайликлар туғдирмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу ҳолатни кулгига олиб, “Ўзавтойўл” ўз вазифасини тўғри бажармаган”, – деб танқид қилишмоқда. Улар орасида бу сурат фотошопнинг маҳсули деётганлар ҳам йўқ эмас. Биз бунга аниқлик киритиш мақсадида таҳририятимиз ходимларини воқеа жойига юбордик. 

Маълум бўлишича, “Vega” супермаркети қаршисидаги йўл ҳақиқатан ҳам шу аҳволга келиб қолган. Бу жамоат транспортларининг шоҳ бекати ҳисобланади. “Йўлда ҳосил бўлган чўкма ҳайдовчиларнинг ҳаракатланишига халал беряпти, бу ҳолни шаҳарнинг бошқа жойларида ҳам кузатишингиз мумкин", – дейди ўз исмини яширган ҳайдовчилардан бири. 

Тез орада тегишли ташкилотлар мазкур масалага ечим топишларига умид қиламиз. 

Теглар:Водители Ташкента Facebook.com Ўзавтойўл Усмон Носир кўчаси Жанубий вокзал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

sanjar083
16:18 18.03.2016

чўкганига анча бўлган шекили дарахт ўсиб, гуллаб, мева беришига озгина қолибди...



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар