...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Пойтахтда янгиланган темир йўл вокзали очилди


11:22, 02.04.2018 Жамият
 4 451

Замонавий меъморчилик талаблари асосида тубдан реконструкция қилинган вокзал сўнгги техник воситалар билан жиҳозланди.

Тошкент Жанубий вокзали жорий йилнинг 4 апрелидан ўз ишини қайтадан бошлайди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
 
Реконструкциядан кейин вокзалнинг умумий майдони 9,2 гектаргача кенгайтирилиб, 650 метрлик 3 та перронга эга бўлди. 
 

 
Вокзал ҳудудида диаметри 14 метрлик иккита замонавий фаввора қурилган. Бу ёз кунлари ҳудуддаги иқлим мусаффолигини таъминлаб, йўловчиларга кўтаринки кайфият бағишлайди. 



Вокзал бир вақтнинг ўзида 500 йўловчига хизмат кўрсата олади. Бир кеча кундузда 20 000 йўловчи 19 йўналиш бўйича кутиб олинади ва кузатилади. 



Вокзал ҳудуди замонавий девор билан ўралган. Вокзал биноси, касса зали ва вокзал ҳудуди 170 та видеокузатув камераси билан таъминланган. 
 
Йўловчиларнинг йўл ҳужжати, паспорти, багажи ва қўл юклари вокзал ҳудудига кириш жойининг ўзида текширилади.
 
Бинода кутиш, VIP заллари, она ва бола хонаси, тиббиёт пункти, меҳмонхона, дам олиш хоналари, буфет, кўчма савдо нуқталари, газета ва журналлар, Wi-Fi интернет хизмати, электрон кутубхона, планшет хизмати, ширинликлар ва миллий совғалар сотиш шахобчаси, мобил қурилмалар учун қувватлантириш манбаи, электрон маълумотлар маркази ва таблоси, сайёҳлар зали ва замонавий лифт мавжуд. 
 
Кутиш зали кўргазма ва телевизион ахборот воситалари билан жиҳозланган. 

Йўловчиларга бир суткада 100 нафарга яқин ишчи хизматчи хизмат кўрсатади. 

Кутиш зали ҳаво ҳарорати меъёрини таъминловчи совутгичларга эга. Чипталар вокзал ҳудудида жойлашган бўлиб, бир кеча кундузда 5000 та чипта сотилади, шу жумладан электрон чипталар рўйхатдан ўтказилади. 



Тошкент Жанубий вокзалидан қуйидаги йўналишлар бўйича поездлар жўнатилади ва кутиб олинади: 

Тошкент – Урганч 
Тошкент – Бухоро 
Тошкент – Андижон 
Тошкент – Қўнғирод 
Тошкент – Термиз 
Тошкент – Сариосиё 
Андижон – Бухоро 
Андижон – Урганч 
Андижон – Термиз 
Тошкент – Бухоро (“Шарқ”) 
Тошкент – Термиз (“Насаф”) 
Тошкент – Андижон (“Ўзбекистон”) 

Шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездлар:

Тошкент – Хўжакент 
Тошкент – Ховос 
Тошкент – Бекобод 
Тошкент – Сирдарё 
Тошкент – Гулистон
Икром Раҳмон

Теглар:Тошкент Жанубий вокзали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар