Мазкур кўчанинг 2015 йилда ёпилиши транспорт воситалари ҳаракатланишида қатор ноқулайликлар келтириб чиқараётган эди.
18 февраль куни ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари Мустақиллик шоҳкўчасидан Тамарахоним кўчасига ўтиш йўли, яъни “Дархон” кафеси атрофидаги кўчада ҳаракатланишни чекловчи тўсиқлар олиб ташланаётганлиги акс этган суратларни тарқатишди. 20 февраль куни эрталаб бу кўча ҳаракатланиш учун очилганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Мазкур кўчанинг 2015 йилда ёпилиши транспорт воситалари ҳаракатланишида қатор ноқулайликлар келтириб чиқараётган эди. Кесиб чиқиш мумкин бўлган кўчанинг ёпиқлиги учун ҳайдовчилар узоқ йўлдан юришларига тўғри келарди. Бу эса ортиқча вақт ва ёнилғини талаб этарди.