...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия ва АҚШ бутун дунёга қурол етказиб беришда етакчилик қилмоқда


10:57, 20.02.2017 Олам
 2 299

АҚШ ва Россия барча мамлакатларга қурол ишлаб чиқариш ҳамда уни етказиб беришда етакчилик қилмоқда. Унинг асосий истеъмолчилари Яқин Шарқ давлатлари бўлиб қолмоқда.

Бугун, 20 февраль куни Стокгольм халқаро тинчликни тадқиқ этиш институти тарқатган маълумотларга кўра, АҚШ ва Россия дунё мамлакатларига қурол етказиб беришда етакчилик қилмоқда. Сўнгги беш йил давомида, олдингиси билан солиштирсак, қурол ишлаб чиқариш ва уни етказиб бериш 8,4 фоизга ошган. Бу эса совуқ уруш якунидан бери энг юқори натижа демак.
 
Халқаро майдонда етакчи ушбу икки давлатнинг қурол етказиб беришдаги улуши 56 фоизни ташкил этмоқда. Институт чоп этган ҳисобот матнида қуйидагича изоҳ берилади:
 
“АҚШ, ҳар қайси давлат билан солиштирганда, улардан ортиқ, 100 тадан кам бўлмаган давлатларга қурол етказиб бермоқда. Умумий қуролларнинг савдосида асосий истеъмолчилар Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатлари бўлиб турибди. Россиянинг жаҳон бозоридаги улуши эса 23 фоизни ташкил этади”.
 
Россия, АҚШ, Германия, Хитой, Франция ишлаб чиқариб, тарқатаётган қуроллар дунё бозорининг 74 фоизини эгаллаган.
 
Халқаро муносабатлар юзага келаётган зиддиятлар ва қуролли можароларнинг бардавом бўлишидан манфаатдор томонлар қурол савдосидан ҳам катта даромад кўради.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Қурол-яроғ совуқ уруш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!