...
МЕНЮ
ONLINE TV

Огоҳ бўлинг! Ўзбекистонда қурол-яроғ ва портловчи моддалар қидирилади


11:40, 07.03.2018 Жамият
 5 120

Ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топширган фуқаро жавобгарликдан озод қилинади.

2018 йил 5 мартдан 15 мартгача ички ишлар органлари томонидан республика миқёсида қурол-яроғ ва хавфли моддаларнинг ноқонуний муомаласини олдини олишга қаратилган махсус тадбир ўтказилади.
 
Шу муносабат билан ИИВ Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси фуқароларга қуйидагиларни эслатди:


 
Тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси билан назарда тутилган жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
 
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддасининг 4-қисми ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 14 августдаги 179-сон буйруғи билан тасдиқланган Муомалада бўлган рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органлари ихтиёрига топшириш Қоидаларининг 2-бандига мувофиқ бундай ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини эркин тарзда ўз ихтиёри билан топширган фуқаро қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод қилиниши белгиланган.
 
Ушбу ҳужжатларга асосан фуқаро ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини эркин тарзда ўз ихтиёри билан топшириш тўғрисида қарорга келса ва унинг ўзи ушбу ашёларни топшириш ҳақида ички ишлар органларига ёзма ёки оғзаки равишда мурожаат қилса, у ашёларни ўз ихтиёри билан топширган ҳисобланади.
 
Ўзларида ноқонуний сақланиб келинаётган ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топширишга истак билдирган фуқаролар ёзма ёки оғзаки равишда ариза билан бевосита ёки телефон орқали ёки ўзга электрон воситалардан фойдаланган ҳолда, шунингдек ўзининг яшаш жойи ёки ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмалар сақланаётган жой бўйича ҳудудий ички ишлар органларига ёки профилактика инспекторига мурожаат қилиши мумкин.
Фирдавс БЕК

Теглар:ИИВ тадбир қурол-яроғ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар