...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвадаги Ислом Каримов боғининг фотосуратлари тарқалди


10:38, 20.02.2017 Олам
 4 424

Сайлгоҳ Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси яқинида бунёд этилган.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов номи билан Москвада бунёд этилаётган боғ суратлари тарқалди.
 
2016 йилнинг Октябрь ойида Москва шаҳридаги туманлардан биридаги боғ Ислом Каримов номи билан аталган эди. Москва шаҳри мэри Сергей Собянин бу ҳақдаги қарорни қабул қиларкан, сайлгоҳ Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси яқинида бунёд этилишини айтган.
 
Фотосуратларда Большая Полянка кўчасидаги боғда ҳали бунёдкорлик ишлари якунланмагани тасвирланган. Маълумотларга кўра, бу ернинг манзараси кейинчалик ўзгартирилади. Боғ марказига Ислом Каримов сиймоси акс этган ҳайкал ўрнатилади

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни 78 ёшида оламдан кўз юмди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ислом Каримов боғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!