...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Lacetti ёниб кетди


10:55, 19.05.2017 Жамият
 4 522

Ҳодиса туфайли тоннелда автомобилларнинг жуда катта тирбандлиги юзага келган.

Кеча, 18 май куни соат тахминан 21:00 атрофида Тошкентнинг Фурқат кўчасидан Хадра майдонига олиб чиқувчи йўлдаги тоннелда Lacetti автомобили ёниб кетди. Бу ҳақдаги хабар яшин тезлигида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди.
 
Маълумотларга қараганда, оқ рангдаги Lacetti автомобили ёнғин чиқишидан аввал йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилган. Ол ва ён қисмларидан қаттиқ шикастланган автомобилда ёнғин келиб чиққан. Автомобиль тоннелга кираверишда ёна бошлагач, тоннелда бошқа автомобиллар ҳаракати ҳам тўхтаган, бунинг оқибатида жуда катта тирбандлик юзага келган.
 
Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасидан хабар қилишларича, ёнғинни ўчириш учун иккита ўт ўчириш автомобили сафарбар қилинган.
 
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким қурбон бўлмаган. Автомобилнинг бошқарган эркакка бош мия соҳаси ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, бош мия жароҳати, бош мия тепа соҳаси, бош мия тепа соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ҳамда алангадан ўнг билак соҳаси куйиши ташхиси қўйилган.


 
Шахсий мулки  ёниб кетаётганидан ўзини қўярга жой тополмаган ҳайдовчи аввал ўт ўчириш мосламаси билан ёнғинни тўхтатишга ҳаракат қилган, аммо фойда бермагач, ҳаво тозаловчи воситани ҳам машинага қарата сепиб кўрган. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Водители Ташкента ЙТҲ Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар