Божхона қўмитасининг янги раҳбари шу кунгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари вазифасини бажариб келган.
Шу кунгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари вазифасини бажариб келган Муроджон Бердиалиевич Азимов Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Божхона қўмитаси генерал-майори Муроджон Бердиалиевич Азимов 1976 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 1998 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
У фаолиятини 1998 йили Қарши шаҳар прокуратураси иш ўрганувчиси вазифасидан бошлаб, 1999–2001-йилларда Косон тумани ва Қарши шаҳар прокуратураларида терговчи лавозимида меҳнат қилган.
2001 йилдан Қашқадарё вилояти прокуратурасида бўлим прокурори, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси, вилоят прокуратурасида бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
2006–2008 йилларда Яккабоғ тумани прокурори, 2008–2009 йилларда Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари, 2009–2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида етакчи инспектори лавозимида ишлаган.
2014 йилда Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланган.
2016 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари вазифасига тайинланган эди.