...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат “яширин иқтисодиёт”га қарши қандай чоралар кўради?


14:57, 04.01.2019 Жамият
 4 046

Давлат дастури билан “яширин иқтисодиёт”ни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳасида жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Лойиҳа билан “яширин иқтисодиёт”  омилларини соҳалар ва тармоқлар кесимида таҳлил қилиб, уни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.
 
Дастурда:
 
  • иқтисодий фаолиятни легаллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш;
 
  • импорт қилинган товарлар ҳисоботларининг электрон тарзда шаклланишини таъминлаш;
 
  • айрим товарлар учун идентификация маркировка қилишнинг ягона тизимини жорий этиш ва солиқ органлари томонидан маҳсулотни ҳисобга олишнинг электрон базасини яратиш;
 
  • электрон тижорат фаолиятини қонунийлаштириш ва назорат қилиш механизмини жорий этиш;
 
  • нақд пулсиз ҳисоб-китобни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш, шу жумладан кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситалари олди-сотдиси ва бошқа йирик миқдордаги битимлар бўйича ҳисоб-китобларни банк орқали амалга ошириш учун қулай шароит яратиш;
 
  • тадбиркорлар фаолиятига давлат идоралари томонидан ноқонуний аралашув ҳолатларига қатъий йўл қўймаслик;
 
  • давлат органлари ишида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш назарда тутилади.
 
Мазкур дастур ижроси учун - Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, “Ўзстандарт” агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъул этиб белгиланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Давлат дастури Яширин иқтисодиёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар