Тез орада сувни иқтисод қилиш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича икки мамлакат мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилади.
“Қорақалпоғистонда чўлланишга қарши муайян тажриба тўпланган. Турли ўсимликлар, хусусан, саксовулни ўстириш бўйича яхши тажриба бор”, деган элчи.
Тез орада, дипломатнинг фикрича, сувни иқтисод қилиш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича икки мамлакат мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилишини маълум қилган.
“Биз бир нечта жойларда бўлиб қорақалпоғистонлик мутахассислар томонидан Оролнинг қуришига қарши тура оладиган ўсимлик навларини яратишда яхши тажриба тўпланганининг гувоҳи бўлдик”, дея таъкидлаган Е.Утембаев.
Элчининг таъкидлашича, Ўзбекистон томони Оролни қутқариш муаммосига катта эътибор қаратмоқда. Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясида денгизнинг қуриб қолиши оқибатларини бартараф этишда халқаро ҳамжамиятнинг фаол ҳамкорлиги зарурлиги қайд этилган.