Россия Маданият вазирлиги “Сталиннинг ўлими” фильмини намойиш қилишни тақиқлаган эди.
Россия Маданият вазирлиги ушбу таъқиқни фильмда Собиқ ССР даврини коммедия орқали ўта ишончсиз қилиб кўрсатилгани ва бир нечта ўринларда рус маънавиятига зид кадрлар борлиги учун қўйганини маълум қилган.
Ўз навбатида, эртага, 3 март куни Тошкент шаҳридаги “Илҳом” кинотеатри панорамасида маҳаллий вақт билан 19:00 да француз романи асосида олинган ушбу фильм намойиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда кинотеатр расмий сайти хабар қилган.
Таъкидлаш керакки, фильм намойишига тушиш мутлақо бепул.
Маълумот ўрнида, МДҲ мамлакатларида катта шов-шувга сабаб бўлган ушбу фильм режиссёри британиялик Армандо Ианнуччидир.