...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда яна бир соҳага инновация жорий қилинади


14:32, 05.10.2018 Жамият
 2 034

ФВВ ишлаб чиққан қарор лойиҳаси фуқароларнинг кундалик ҳаёти учун муҳим маълумотларнинг ишончлилигини таъминлашга қаратилган.

Ўзбекстон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 2019-2025 йилларда Гидрометеорология хизматини инновацион ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқди. Қарор Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинди.
 
Лойиҳа қуйидагиларни назарда тутади:
 
  • кузатув тизимини автоматлашиш орқали гидрометорологик кузатув ва атроф муҳитнинг ифлосланиши мониторингини модернизация қилиш;
 
  • Метеорологик, гидрометеорологик, агрометеорологик, иқлимий, авиаметеорологик ускуналарни кучайтириш ва хавфли гидрометеорологик ҳодисаларни сезувчи тизимларнинг имкониятларини ошириш;
 
  • аҳоли ва об-ҳавога алоқадор соҳалар учун ахборотларни қайта ишлаш;
 
  • башорат ва мониторинг қилишни такомиллаштириш бўйича инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;
 
  • кадрларнинг профессионал тайёргарлик даражасини ошириш;
 
  • минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.
 
Гидрометеорологик хавфли ҳодисалар – сел, тошқин ва қурғоқчиликдан эрта огоҳлантириш тизимини масофадан зондлаб текшириш асосида ривожлантириш режалаштирилган. Бу усул давлат органлари, иқтисодиётнинг об-ҳавога боғлиқ соҳалари ва аҳолини олдиндан огоҳлантириш имконини беради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Гидрометеорология ФВВ қарор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар