Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фуқаро Р.Н божхона назоратидан ўтишда “яшил” йўлакдан ҳаракатланиб келаётганида, божхона ходимининг эътиборига тушди. Унинг уяли телефони божхона назоратидан ўтказилди ва телефон аппарати хотирасида 189 дона порнографик мазмундаги видеолавҳалар мавжудлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, Хоразм вилояти божхоначилари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 376 та божхона қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган бўлса, шундан 197 та ҳолатда 17881 дона беҳаё мазмундаги материалларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши олди олинган.