...
МЕНЮ
ONLINE TV

Урганч халқаро аэропорти 2015 йилнинг энг яхши аэропорти деб эътироф этилди


18:18, 16.06.2016 Жамият
 3 778

Урганч аэропорти бир йўла икки номинация, яъни “МДҲ давлатларининг 2015 йил учун энг яхши аэропорти” ва “Туризм соҳасига қўшган улкан ҳиссаси” номинацияларида ғолибликни қўлга киритди.

Халқаро фуқаро авиациясининг “Аэропорт” ассоциацияси томонидан Урганч халқаро аэропорти 2015 йилнинг энг яхши аэропорти деб топилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Урганч аэропорти бир йўла икки номинация, яъни “МДҲ давлатларининг 2015 йил учун энг яхши аэропорти” ва “Туризм соҳасига қўшган улкан ҳиссаси” номинацияларида ғолибликни қўлга киритди. Тадбирда Халқаро фуқаро авиациясининг “Аэропорт” ассоциацияси бош директори Виктор Горбачёв Урганч аэропорти раҳбариятига Ассоциация кубоги ва махсус дипломни топширди. 
 
“Ўзбекистон аэропортларида амалга оширилаётган кенг кўламли модернизация ва ободонлаштириш ишлари юксак самаралар бераётир. Уларнинг барчаси халқаро мақомга эга бўлиш билан бирга, парвозлар хавфсизлиги нуқтаи назаридан ҳам ишончлидир. Ўзбекистон аэропортларида йўловчиларни текшириш ускуналари, энг сўнгги русумдаги замонавий ва ишончли техникалар жорий этилган. Учиш-қўниш йўлаклари реконструкция қилиниб, йўловчи терминаллари кўпайтирилмоқда. Хизмат кўрсатиш даражаси яхши йўлга қўйилгани диққатга сазовор”, дейди В.Горбачёв.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги “2013-2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Урганч халқаро аэропорти халқаро стандартлар асосида қайта қурилди.
 


2014 йилда мазкур аэропортда соатига 600 йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган иккита янги терминал ишга туширилди. Пул айирибошлаш шохобчаси, она ва бола хонаси, тиббиёт пункти, Duty-free дўкони ва кафетерийда замонавий шароит яратилган. 200 йўловчига мўлжалланган транзит, VIP, CIP заллари, экипаж учун дам олиш хонаси мавжуд. Терминалда сайёҳлар учун махсус ахборот хонаси жорий этилган. Улар бу ердан ҳудуднинг транспорт имкониятлари, меҳмонхоналар, умумий овқатланиш жойлари ҳақида ва бошқа зарур маълумотларни олиши мумкин. Бинода авиация хавфсизлигини таъминлаш мақсадида замонавий текширув ускунаси ўрнатилган. Аэропорт Париж, Милан ва дунёнинг бошқа шаҳарларидан келаётган кўплаб сайёҳларни қабул қилмоқда. Йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва юқори даражада хизмат кўрсатиш учун барча имкониятлар яратилган. 

Теглар:Урганч халқаро аэропорти Аэропорт ассоциацияси Халқаро фуқаро авиацияси МДҲ Туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар