...
МЕНЮ
ONLINE TV

Урганчга шошилинч қўндирилган самолёт бортидан бомба топилмади


14:46, 08.06.2016 Технология
 4 798

Айни дамда Урганч халқаро аэропортида ёпилган. Унга олиб борадиган йўллар ҳам берк. Текширув ишлари давом этмоқда.

Бироз аввал, Қоҳира-Пекин йўналишида учаётган EgyptAir авиакомпаниясига тегишли А-330-220 лайнери бортида бомба борлиги ҳақидаги мурожаат сабаб Урганч халқаро аэропортига қўндирилгани ҳақида хабар берган эдик. РИА Новостининг ёзишича, шошилинч тарзда қўндирилган самолёт бортида бомба борлиги ҳақидаги хабар уйдурма бўлиб чиқди.
 
Ўзбекистон ҳаво йўллари компаниясининг берган маълумотларига кўра, Урганч халқаро аэропорти ҳамон ёпиқ. Аэропортга олиб борадиган йўллар ҳам беркитилган. Самолётни текшириш ишлари давом этмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, А-330-220 самолётида жами 135 киши бўлган. Эвакуация қилинганларнинг 118таси йўловчилар ва 17 нафар экипаж аъзолари экани айтилмоқда.  

Теглар:Самолёт EgyptAir Урганч халқаро аэропорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!