Қоҳира-Пекин йўналишида учаётган самолёт бортида жами 135 киши бўлган.
ОАВ тарқатаётган хабарларга қараганда, Миср ҳукуматига самолёт бортига портловчи ускуна ўрнатилгани ҳақида аноним мурожаат келиб тушган. Шундан сўнг, лайнер Урганчга кўндирилди.
Ўзбекистон ҳавол йўллари компаниясининг берган маълумотларига қараганда, самолёт соат 8:00да Урганчга қўнган. Ўша заҳотида самолёт бортидаги 118 йўловчи ва 17 нафар экипаж аъзолари хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.