...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бунёдкор кўчасида 21 ёшли қиз 4 кишини уриб юборди


13:07, 15.09.2017 Жамият
 28 867

Бир киши ҳалок бўлган мазкур ЙТҲ “Чилонзор буюм бозори” яқинида содир бўлган.

Кеча, 14 сентябрь куни тонгги вақтда Бунёдкор кўчасининг “Оқ тулпор” тўйхонасига яқин ҳудудда ЙТҲ содир бўлди.
 
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, 21 ёшли қиз Lacetti русумли автомобилдан ҳаракатланиб, тўрт нафар шахсни уриб юборган.
 
Текширувлар натижасида аниқланишича, машина эгаси ҳеч қандай ҳужжатларсиз машинани бошқариб бораётган қизнинг ёнида бўлган. Афтидан унга машина бошқаришни ўргатаётган бўлган... Бу амалиёт ноқонуний эканлиги ҳеч кимни қизиқтирмаган кўринади. Хуллас, Lacetti одам уриб юборганидан сўнг Nexia автомобилига ҳам бориб урилган.
 
ЙТҲ оқибатида тўрт нафар ёшли йигитлар турли даражадаги тан жароҳатини олган бўлиб, уларнинг учтаси 25 ёшда, тўртинчи эса 20 ёшда бўлган.
 
25 ёшли йигитлардан бири вафот этган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:ЙТҲ Тошкент шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар