Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Тошкент вилояти Зангиота туманида кўп миқдордаги дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолати аниқланди.
Тошкент туманида яшовчи 1978 йилда туғилган Б.Сойибназаров Зангиота тумани “Дархон” маҳалласидаги (собиқ Дендропарк ҳудуди) 240 туп турли хилдаги манзарали дарахтларни ноқонуний тарзда кесиб олиб кетиб, ўсимлик дунёсига жиддий зиён келтирган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Б.Сойибназаров томонидан етказилган моддий зарар миқдори 300 миллион сўмдан ошиқ деб баҳоланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (экинзор, ўрмон ва бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ва уларни нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ички ишлар органлари томонидан олиб борилмоқда.

Зоҳиршоҳ Жўраев