У кейинчалик ҳам бир неча фильмлар ва телесериалларда суратга тушганди.
Фарангиз Режаметова (Жамолхонова) Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаб, мустақил равишда журналистик фаолиятини олиб бораётган эди. У актриса сифатида ҳам томошабинларга яхши таниш бўлган. Фарангизни кўпчилик “Ойижон” фильмидаги роли орқали таниган. У кейинчалик ҳам бир неча фильмлар ва телесериалларда суратга тушганди.
Фарангиз Режаметова (Жамолхонова) вафотидан бир ҳафта аввал, 13 июль куни “Sevimli” телеканалининг “Саховат шоу” дастурида онаси Фотима Режаметова билан иштирок этди. Суратга олиш ишлари Самарқандда бўлганди. Ушбу дастур Фарангиз суратга тушган энг сўнгги кўрсатув сифатида қолди.
Бугун, 22 июль куни соат 20:00 да ушбу кўрсатув намойиш этилади.