...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бозор директори прокуратура ходимига яхшигина “доля” таклиф қилди


19:00, 25.09.2018 Жамият
 8 664

Департамент мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказди.

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Яшнобод туман прокуратураси билан ҳамкорликда Департаментнинг Яшнобод туман бўлими бошлиғи Р.Э.нинг билдиргисига асосан тезкор тадбир ўтказилди.
 
Билдиргида айтилишича, “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ директори Н.Э. бозор ҳудудида сотиладиган гўшт маҳсулотларини ҳақиқий миқдорини ва бозорнинг кунлик патта тушум пулларини ҳисобини назорат қилиб бормаслик эвазига бўлим бошлиғи Р.Э.га ҳар ойда 1500 АҚШ доллари “пора” беришни таклиф қилган. Шундан 550 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ директори Н.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўллаш масаласи кўрилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бош прокуратура Бозор коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар