Қўшиқчи концерт олдидан ўз жамоаси билан АҚШнинг Кливленд шаҳрида автобус саёҳатини ўтказаётган эди.
Гап шундаки, қўшиқчи концерт олдидан ўз жамоаси билан АҚШнинг Оҳио шаҳридаги Кливленд шаҳрида автобус саёҳатини ўтказаётган эди. Кутилмаганда, мазкур автобус бурилиш чоғида йўлдан ўтаётган 91 ёшли фуқарони урган ҳамда унинг ўлимига сабаб болган.
60 ёшли қўшиқчи эса ўзининг Twitter’даги саҳифасида мухлислардан узр сўраган ҳолда концерт бекор қилинганлигини, чунки унинг жамоаси руҳий тушкунликда эканлигини ёзиб қолдирган.
Таъкидлаш жоизки, воқеа содир бўлганда Гарри Нуманнинг ўзи автобусда бўлган ёки бўлмаганлиги ҳали аниқланганича йўқ.
Автобус ҳайдовчиси ҳозирча қамалмаган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гарри Нуман лондонлик қўшиқчи бўлиб, у қўшиқчиликдан ташқари композиторлик, шеър ёзиш ва продюсерлик билан шуғулланади.