DAF юк автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган.
ИИВ Матбуот хизматидан маълум қилинишича, Наманган вилоятининг Поп туманида ҳайдовчи С.Олимов (исми) DAF юк автомашинасини “Водий-Тошкент” йўналиши бўйича ҳайдаб кетаётиб “Қамчиқ” довонидан тушаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган.
Сўнгра қарама-қарши йўналишга ўтиб, йўл четидаги темир тўсиқларни ҳам бузиб жарликка тушиб кетган.
Натижада юк автомашинаси тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи С.Олимов эса куйиш жароҳати билан воқеа жойида ҳалок бўлган.