...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диний оқимга мансуб фан доктори Мирзиёев томонидан оқланди


16:13, 23.03.2018 Жамият
 8 238

У чет элда турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолган эди.

Жанубий Кореяга ўқишга бориб, диний-экстремистик гуруҳлар билан алоқага билиб-билмай киришган ўзбекистонлик иқтисод фанлари доктори тегишли ўрганишлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан оқланди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
 
Маълум бўлишича, Поп туманида яшовчи Аъзамжон Тошматов (исми-шарифи ўзгартирилган) 2000 йилда Корея Республикасига ўқишга бориб, бу ердаги олий ўқув юртида таҳсил олиш жараёнида диний экстремистик оқим аъзолари таъсирига тушиб қолади.


 
Унинг чет элдаги хатти-ҳаракатлари Ўзбекистондаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўрганилиб, унга жиноий қидирув эълон қилинган эди.
 
Ушбу қидирув ҳаракатларидан хабар топган Аъзамжон ўзи билан боғлиқ барча материалларни Ўзбекистон томонига тақдим этади. Аммо тайинли жавоб ололмагач, Ватанга қайтмасликни ягона чора сифатида қабул қилади ва Жанубий Кореяда меҳнатини давом эттиради.
 
2017 йилга келиб фуқаро Ўзбекистондаги диний эътиқод ва ҳуқуқий ўзгаришлардан хабар топади ва Президент порталига махсус хат билан мурожаат қилади.
 
Аъзамжоннинг қилган мурожаати тегишли мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилади ва у олган жавобидан кейин Ватанга қайтса, жиноий таъқибга учрамаслигига ишончи комил бўлади.
 
Иқтисод фанлари доктори бўлган Аъзамжон нафақат диний оқимларга мансублик рўйхатидан чиқарилди, балки ундан мамлакат тараққиёти учун ҳисса қўшиш борасида таклиф ва мулоҳазалар билан иштирок этиш имконияти яратилди.
 
Ватанга қайтиш ва унинг йўлидаги хизматлар борасида Аъзамжон қуйидагиларни маълум қилди:
 
“Очиғи, ўзга юртларда сарсон-саргардонликдан ортиқ азоб-изтироб бўлмаса керак. Икки нафар фарзандим Кореяда туғилди. Президент хориждаги ёшлар ҳам Ўзбекистон тараққиёти учун ўз илми, билими ва тажрибаси билан хизмат қилса, барча шароитларни муҳайё қиламан деган мурожаати қалбимга катта ўт ёқди. Ватанимга қайтгач, тергов жараёнларида барча нарсага ойдинлик киритилди. Ҳозир пойтахтдаги энг нуфузли олийгоҳда меҳнат қилаяпман.
 
Шу билан бирга инвестициялар бўйича давлат дастурлари лойиҳаларига жалб қилинганман. Таълим соҳасини такомиллаштириш бўйича ҳам лойиҳа тайёрлаяпман. Олиб борилаётган барча ислоҳотларни нафақат қўллаб-қувватлайман, балки сидқидилдан ҳисса қўшаётганимдан мамнунман”.
Икром Раҳмон

Теглар:Наманган Поп Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар