...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мансабдорлар халқ муаммолари қолиб тонналаб ош, тонналаб сумалак дардида


16:07, 23.03.2018 Жамият
 10 270

Бу ҳолат одамларга ёқиб тушаётгани баробарида, кўпчиликнинг ғашини ҳам келтирмоқда, жамоатчиликнинг объектив ва субъектив эътирозига ҳам сабаб бўлмоқда.

2017 йилда Тошкентда “Ўзбегим” фестивали ўтказилиб, 7 тонналик ош дамланган эди. Бунга бош-қош бўлганларнинг номлари Гиннесс рекордлари китобига қайд этилди.  Шундан кейин бошқа ҳудудларда ҳам фалон тонна ош дамлаш урфга кирди.
 
Куни кеча Наврўз байрами муносабати билан Наманганда 5 тонна сумалак тайёрланди. Тошкент вилоятида 5 тонна ош дамланди.
 
Бу ҳолат одамларга ёқиб тушаётгани баробарида, кўпчиликнинг ғашини ҳам келтирмоқда, жамоатчиликнинг объектив ва субъектив эътирозига ҳам сабаб бўлмоқда.


 
Президент дабдаба, шуҳратпарастликка берилишни танқид қилиб, тўй ва тантаналарни камхарж қилиб ўтказиш ҳақида гапириб турганда, тонналаб ош қилиб, ур-йиқитни зимдан томоша қилиб турилиши тўғрими. қабилида муносабат билдираётганлар ҳам бор. Бунга эса кимдир қўшиляпти, кимдир эса йўқ.
 
Журналист Шунқор Чориевнинг эса ижтимоий тармоқлар орқали билдирган муносабати эътиборимизни тортди. Чориев ўзи ёзганларида шунчаки ош ва сумалак масаласига ўтиб кетмай, гапни узоқдан бошлаган. Оддий халқнинг муаммолари қолиб, ҳокимлар сумалак ва ош ғамидалигини нишонга олган.
 
“Яқинда қашқадарёлик бир қиз телевидение эшигига келибди. Меҳрибонлик уйида ўсган экан. Миядаги саратон сабаб кўзи деярли кўрмай қолган. Шарпаларни кўради,  холос.  Давлат томонидан берилган уйни ҳам турли важлар билан олиб қўйишибди. Бориб масалани ўргандик.  Ҳақиқатда аҳвол бизга ҳикоя қилганидай, аянчли.  Давлатдан ўзга суянадигани йўқ. Қўлдан келганча ёрдам қилдик. Бошпанали бўлди. Бу воқеани мамлакатнинг турли жойларида дамланаётган тонна-тонна ош ғазабимни қўзғагани учун ёзаяпман. Чидолмадим. Бир марта, дебди икки марта дебди, эви биланда.


 
Шундай исроф ва сохта обрўга ошиқаётган ноинсофларни олқишлагунча, эсингни йиғ, десак бўлмайдими?”, деб ёзади журналист.
 
Ташқарида қараб, журналист Шунқор Чориевга ҳам сенга нима, десак бўларди. Бироқ муаммоларга кўз юмиб ўтолмадик.
 
Тошкентда ўтказилган “Ўзбегим” фестивалидаги ур-йиқитлар, бир қошиқ ош ейман ёки қозонни узоқдан томоша қиламан деб борган кексалар, болаларнинг оламон тагида қолгани, текин тарқатилган мева-чеваларни талашган одамлар бир-бирини дўппослашгача борганини кўрмаганмиз деманг! Қўл телефонингизга сурат ва видеолар етиб келган бўлиши аниқ. Хўш, бундай тадбирлар бизга керакми? Сиз нима дейсиз?

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар