...
МЕНЮ
ONLINE TV

Божхонанинг айрим рухсатномаларини олиш бекор қилинди


15:56, 21.11.2017 Жамият
 3 302

Бу, ўз навбатида, тадбиркорлик субъектларини ишини 2 баробарга қисқартиради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори билан 1 декабрдан бошлаб, “вақтинча олиб кириш” божхона режимида турган товарларни “реэкспорт” божхона режимига расмийлаштиришда божхона органлари томонидан рухсатнома бериш тартиби бекор қилинди.
 
Бу, ўз навбатида, тадбиркорлик субъектларини ишини 2 баробарга қисқартиради.
 
Яъни аввалги тартибга асосан тадбиркорлик субъектлари томонидан товарларни “вақтинча олиб кириш” божхона режимига расмийлаштириш учун ҳамда ушбу товарларни қайтариб олиб чиқишда “реэкспорт” божхона режимига расмийлаштириш учун алоҳида-алоҳида рухсатнома олиш талаб этилар эди.
 
Божхона қўмитасининг матбуот хизматига берган маълумотга кўра, 2017 йил 1 декбрдан бошлаб эса фақатгина “вақтинча олиб кириш” божхона режимига рухсатнома олиш кифоя. Уларни реэкспорт қилишда эса рухсатнома талаб этилмайди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Бекор қилинди Реэкспорт Рухсатнома Божхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар