Маҳаллий полиция вакили Осман Абубакрнинг айтишича, портлаш оқибатида 50 нафар инсон ҳалок бўлган.
“Айни вақтда ҳалок бўлганлар сони 50 дан кам эмас”, деди маҳаллий полиция вакили Осман Абубакр. Бироқ ҳозирча аниқ рақамлар эълон қилинмаяпти.
Портлаш сешанба куни тонгдаги намоз вақтидан сўнг содир бўлган. Полициянинг маълумотларига кўра, портловчи воситани 17 ёшлар чамасидаги ёш йигит ишга туширган. Айни вақтда маҳаллий жиноий гуруҳлардан ҳеч бири воқеа жавобгарлигини ўз бўйнига олмади.
Нигерияда “Боко Харам” радикал террорчилик ташкилоти фаолият юритади. Унинг вакиллари мамлакат бўйлаб бузиб талқин қилинаётган “шариат қоидалари” ўрнатилишини талаб қилиб, ғарб моделидаги таълим тизимига қарши эканликларини билдиришмоқда.
Мазкур жиноий гуруҳ шу пайтгача ҳудуддаги терактларнинг асосий қисмини уюштирганликда айбланган.