...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандлик Сафия “газ”дан қарзи 4,47 млн эмаслигини исботлади!


15:41, 21.11.2017 Жамият
 11 914

Ташкилот вакили фуқаро Қурбонованинг қарздорлиги қандай пайдо бўлганлигини ҳужжатлар асосида тасдиқлаб беролмади ва етказилган моддий ҳамда маънавий зарар миқдорини...

Самарқанд шаҳрида истиқомат қиладиган фуқаро Сафия Қурбонова “Марказгазтаъминот” унитар корхонасининг Самарқанд шаҳар филиали томонидан 4 млн 47 минг 538 сўм нореал қарздорлик қўйилганлигидан норози бўлиб, Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган.
 
Жамият ҳуқуқий ҳимоя бўлими ходимлари томонидан воқеани ўрганиш натижасида хонадон 2017 йил 1 апрелгача 11 минг 523 метр куб табиий газ ишлатган ва 15 минг 85 метр куб газ учун пул тўлаган, яъни 3 минг 562 метр кубга ортиқча тўлов мавжуд бўлганлиги аниқланган.
 
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, “Марказгазтаъминот” унитар корхонасининг вакили Сафия Қурбонованинг қарздорлиги қандай пайдо бўлганлигини ҳужжатлар асосида тасдиқлаб беролмади.
 
Самарқанд шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан истеъмолчи аризаси ўрганилган кун — 2017 йил 20 апрель санасида “Марказгазтаъминот” унитар корхонасининг Самарқанд шаҳар филиали хатлов комиссияси аъзоси Н.Одилов, корхона вакили М.Ходжаев хонадонда хатлов ўтказиб, фуқаро С.Қурбонованинг қарзи 1 млн 701 минг 43 сўм эканлиги тўғрисида далолатнома тузилди.
 
“Марказгазтаъминот” даъво қилган 4 млн 47 минг 538 сўм қарздорликдан дарҳол 2 млн 346 минг 495 сўм олиб ташланди.
 
Таъкидлаш керакки, истеъмолчи Сафия Қурбонова ярим йилдан ортиқ вақт мобайнида газ таъминоти идорасига деярли ҳар кун қатнагани, бу можаролар оқибатида асабийликлар туфайли саломатлиги жиддий зиён кўрганлиги учун унга етказилган моддий ва маънавий зарар миқдорини 500 минг сўм деб баҳолаган.
 
Самарқанд шаҳар жамияти шу ҳолатни инобатга олиб, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига даъво аризаси киритди ва суд материалларни ўрганиб С. Қурбонованинг ҳақлигини аниқлаб, қарор чиқарди.
 
Муаммо истеъмолчи фойдасига ҳал этилди. Бироқ “сунъий қарздорлик”ни расмийлаштирган ходим қандай жавобгарликка тортилгани маълум қилинмаган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Самарқанд Фуқаролик суди Истеъмолчи Марказгазтаъминот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

фарогат
10:54 23.11.2017

МАЪНАВИЙ ЗАРАР 500 МИНГ СУМ, ЖУДАЯМ КАМ КУ!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар