...
МЕНЮ
ONLINE TV

Божхоначилар “сақич”лар қиролини қўлга олди


08:09, 23.11.2017 Жамият
 5 722

Фарғона вилояти божхоначилари томонидан ўтказилган тадбирда 86 млнлик товар ушланди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Водил-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган “Dongfeng” русумли юк автомашинаси чегара назорати ҳудудларига келиб кетиши шубҳали кўринганлиги боис назоратга  олинган.
 
Фуқаро М.Эргашев бошқарувида бўлган юк автомашинаси Фарғона шаҳар Ёрмозор МФЙ ҳудудидаги жойлашган рақамсиз хонадон ичига кирган вақтида тўхтатиб, кўздан кечирилгани хабар қилинди.
 
Натижада автомашина борт қисмининг тагида ташқи томондан кўринмайдиган қилиб яширин равишда, божхона назоратини четлаб айланма йўллар орқали олиб кирилган, умумий қиймати 30 млн сўмлик, жами 15 минг дона “Orbit” номли сақичлар борлиги аниқланган.
 
Шунингдек, ушбу автомашина кирган хонадон кўздан кечирилганида хонадоннинг яшаш хоналарида сақланаётган, Қирғизистон Республикасидан божхона назоратини четлаб айланма йўллар орқали олиб кирилган, ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 50 млн сўмлик: 78 дона эркаклар джинси шими, 210 дона “Nestle” номли шоколадлар, 22840 дона “Orbit” номли сақичлар борлиги аниқланган.
 
Шу билан бирга, олиб борилган тезкор тадбир давомида автомашина эгаси М.Эргашевнинг Фарғона туманидаги яшаш хонадони ҳолислар иштирокида кўздан кечирилди, хонадонга киришда дарвозахонаси ёнида муқаддам Қирғизистон Республикасидан божхона назоратини четлаб, айланма йўллар орқали олиб кирилган, қиймати 6 млн. сўмлик 3 минг дона “Orbit” номли сақичлар сақланаётгани аниқланган.
 
Ўтказилган тадбир давомида умумий қиймати86 млн 630 минг сўмлик товар моддий бойликлари ашёвий далил тариқасида олингани маълум қилинди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Божхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар